Учқўрғонда Марказий Осиёдаги энг олди диагностика маркази октябрда фойдаланишга топширилади

 

Наманган вилоят ҳокимлигида Туркиянинг Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş компанияси раҳбарлари Филиз Эрдоған Марашлиоғлу ва Камуран Амасяли билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Учрашув чоғида Учқўрғонда барпо этилаётган замонавий диагностика маркази лойиҳасининг амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз борди.
“7,3 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан қуриб битказиладиган ушбу замонавий диагностика маркази, Марказий Осиёдаги энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган халқаро CAP сертификатига эга ягона марказга айланади”, деб таъкидлади учрашув чоғида Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş компанияси президенти Филиз Эрдоған Марашлиоғлу.
Диагностика марказида 750 дан зиёд турдаги таҳлилни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади. Вилоят туманларида ҳамда Наманган шаҳрида ишга тушириладиган таҳлил йиғиш нуқталари орқали бир куннинг ичида таҳлил натижалари аниқланиб, телеграм орқали мижозларга етказиб берилади.
Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş компанияси томонидан диагностика марказида фаолият олиб борадиган маҳаллий мутахассислар учун Туркияда малака ошириш курслари ҳам ташкил этилади.
Учқўрғонда барпо этиладиган ушбу диагностика маркази 2020 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади.
 

Биз Twitterда