Туркиядаги элчихонамиз вакиллари Адана Тижорат палатаси раиси билан учрашишди

 
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси иқтисодиёт ва тижорат атташеси Учқун Ҳусанов ва Консул Отабек Тўраев Туркиянинг Адана шаҳри Тижорат палатаси раиси Атилла Меневше билан учрашдилар. Бу ҳақда Milliyet хабар берди.
Учрашувда палата раиси ўринбосари Илкер Медений, Бошқарув ҳайъати аъзоси Абдулвахап Делибаш билан бирга Анадолу Арсонлари тадбиркорлар уюшмаси Адана бўлими раҳбарлари ҳамда Туркистонлилар уюшмаси раиси Осман Бег ҳам иштирок этишди.
Учрашув чоғида Ўзбекистонга инвестициялар киритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳақида фикр алмашилди. Элчихонамиз вакиллари Турк бизнеси учун Ўзбекистонга сармоя киритишнинг жозибадор хусуслари ҳақида кенг маълумот беришди. Инвестициялар учун яратилган имтиёзлар борасида кенг қамровли суҳбат ўтказилди.

Биз Twitterда