Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилишда Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти матбуот хизмати хабар қилди.
 
 
Ўткир Жумаев бугунга қадар Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жумаев меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Бухоросувқурилиш” акционерлик жамиятининг 37-сон кўчма механизациялашган колоннаси ишлаб чиқариш бўлими муҳандислигидан бошлаган. Кейинчалик у “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси директори (2009-2010), “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти директори (2011-2012), “КНАУФ ГИПС БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ўқув маркази бошлиғи (2012-2015), “КНАУФ ГИПС БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона директорининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари (2015-2019) лавозимларида ишлаган.
 

Биз Twitterда