Равшан Юнусметов Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБга бошлиқ этиб тайинланди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган полковник Равшан Азадбекович Юнусметов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги бошлиқ этиб тайинланди.
 
 
Полковник Жамшид Абдухакимович Каримов эса Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Биз Twitterда