Наманган вилоятида чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган 31 та янги махсус автотранспорт воситаси иш бошлади

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида “Тоза ҳудуд” ДУК учун келтирилган 31 та янги автотранспорт воситаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Келтирилган ушбу транспорт воситаларининг умумий қиймати 12 миллиард 834 миллион сўмни ташкил этади.
 
 
Чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган ушбу автомобилларнинг 20 таси Наманган шаҳри учун, қолганлари туманларга ажратилди. Уларнинг ҳар бири газ ёрдамида ҳаракатланиш учун мослаштирилган.
 
 
Махсус автотранспорт воситаларини топширишга бағишланган маросимда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

Биз Twitterда