Наманган вилояти 2019 йилда Ўзбекистоннинг энг намунали ҳудудларидан бири сифатида эътироф этилди

Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
 
Тадбирда вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар иштирок этдилар.
Танловда илк бор журналист ва блогерлар йил давомида фаол бўлган вазирлик, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда агентликларни тақдирладилар.
Тақдирланувчи ташкилотларни аниқлашда ЎзА агентлиги ижтимоий тармоқлардан фойдаланди ва бу натижанинг холис бўлишига хизмат қилди.
Сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатишди. Шундан 300 мингга яқини овоз беришда иштирок этди. Фақатгина телеграмдаги сўровнома билан чекланилмади.
Ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда журналист ва блогерлар томонидан баҳоланди.
“Йил танлови - 2019” мукофотининг “Йилнинг энг намунали ҳудуди” номинациясида Наманган вилояти фахрли иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Биз Twitterда