Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида журналист, блогерлар ва ахборот хизмати вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
 
 
Унда 2019 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва уларнинг таҳлили бўйича жамият бош директори Жаҳонгир Риззаев ҳисоботи тингланди.
“2019 йил мобайнида “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларига асосан вилоят бўйича 188 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди. 349,3 км узунликда тармоқ тортилди. Ушбу қурилишларни амалга оширишда 9657 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1211,4 км 0,4-110 кВли ЭУТ тармоқ, 74 дона 35-11 кВли ўчиргичлар, 6 та 35-110 кВли нимстанция, 5 та 110 кВли куч трансформатори, 537 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктлари ҳамда 282 дона тармоқ трансформаторлари мукаммал таъмирланди”, деди ўз сўзида Жаҳонгир Риззаев.
 
 
Корхона томонидан 2020 йил учун 398 130 дона ақлли ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган ва бугунги кунда ушбу режани амалга ошириш учун самарали ишлар ташкил этилган. Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилаётгани маълум қилинди.
Анжуман давомида ОАВ вакиллари томонидан берилган барча саволларга соҳа мутахассислари жавоб бердилар. Мунозараларда журналистлар ўзларинг тавсияларини ҳам ўртага ташлашди.

Биз Twitterда