Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилинди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаат қилди. 

 
 
“28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қиламиз. 
Бу тўққиз кун мобайнида Наманган шаҳри фуқаролари уйда, кўчага чиқмасдан ўтиришлари талаб этилади.
Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ва қолаверса солиқ идоралари, банклар каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади.  
Фуқароларимизга мана шу 9 кун мобайнида ўта заруриятсиз кўчага чиқиш таъқиқланади”, — дейилади мурожаатда.
 

Биз Twitterда