Наманган кардиология маркази Австриянинг 10 миллион долларлик кредити асосида модернизация қилинади

6 март куни Наманган вилояти ҳокимлигида вилоят кардиология марказини модернизация қилиш бўйича Австриянинг “AME International GmbH” компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Шартнома вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва “AME International GmbH” компанияси бош директори Хайнц Мессинджер томонидан имзоланди.
 
 
Шартномага мувофиқ, “AME International GmbH” компанияси томонидан Австриянинг Юникредит банки кредит маблағлари ҳисобига вилоят кардиология марказини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилади.

Биз Twitterда