Наманганда "Президент арчаси" тантаналари

Наманган шаҳридаги Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали ва драма театрида “Президент арчаси” байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Юксак кўтаринкилик билан ташкил этилган “Президент арчаси” байрамига 26-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 - 15 ёшли фарзандларидан иборат 263 нафар ўғил-қиз таклиф этилди.
 
 
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барча шаҳар ва туманлардан тантанага таклиф этилган болажонларни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди. Жамоатчилик вакиллари иштирокида 263 нафар болажонларнинг ҳар бирига 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахматдан иборат “Президент совғаси” топширилди.
 
 
Мусиқали ва драма театри саҳнасидаги бетакрор томошалар, “Янги йил эртаги” номли театрлаштирилган байрам дастуридан сўнг сўнг ўғил-қизлар “Афсоналар водийси” боғида безатилган дастурхон ҳамда байрам арчаси томон йўл олишди.
 
 
 

Биз Twitterда