Наманганда янги нефрология шифохонаси иш бошлади

Бугун Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган нодавлат тиббиёт муассасалари сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Наманган шаҳрининг Ғирвонсой кўчасида З-қаватли, замонавий лойиҳа қуриб фойдаланишга топширилган янги тиббиёт маскани Германиядан келтирилган замонавий аппаратлар билан жиҳозланган бўлиб, аҳолига амбулатор шароитда нефрология ихтисослиги йўналишида тиббий маслаҳат-диагностика ва консерватив даволаш ҳамда буйрак етишмовчилиги касалликлари билан оғриган беморларга гемодиализ хизматлари кўрсатади. 
 
 
15 нафар тиббиёт ходими фаолият олиб борувчи ушбу хусусий муассасани барпо этиш ва зарур тиббиёт аппаратуралари билан жиҳозлаш учун 6,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бунда тадбиркорнинг 3 миллиард сўм маблағлари билан бирга 3,5 миллиард сўм банк кредити жалб этилди. Биринчи қаватда гемодиализ хизмати жорий қилинган бўлса, иккинчи ва учинчи қаватларда 40 ўриндан иборат шифохона жойлаштирилган.
 

Биз Twitterда