Мусохон Оппоқов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди

 
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.
 
 
Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Солиев иштирокида бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиқлигига Оппоқов Мусохон Пўлатович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мусохон Оппоқов Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, тайинлов доирасида бошқарма бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосарлари ҳам тайинланди.

Биз Twitterда