Мирзиёев бугун Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор имзолади

Бугун, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев"Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида" қарорга имзо чекди.
 
 
Қарор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда аэропорт инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унга кўра: 
1. "Тошкент" халқаро аэропорти" давлат унитар корхонасига Ислом Каримов номи берилади
2. Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг ҳар томонлама тайёрланишини ва асосланишини таъминлаш мақсадида иловага мувофиқ таркибда Махсус комиссия ташкил этилади
3. Устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган Комплекс чора-тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланадиган бўлди.

Биз Twitterда