Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча боғча, мактаб, олий таълим муассалари вақтинча ёпилади

Ўзбекистондаги барча боғча, мактаб, олий таълим муассасалари коронавирус туфайли карантинга олинади. Буни мамлакатимизда короновирус хавфи борлиги учун эмас, балки ҳукуматимизнинг халқимиз муҳофазасига эътибори сифатида қабул қилиш лозим. Ҳеч қандай ваҳимага асос йўқ.  
 
 
16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барчамактабгача таълим муассасалари, мактаблар, олий таълим даргоҳлари коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида карантинга ёпилади. Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Брифингда Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан қўлланадиган чоралар ҳақида эълон қилиниши мумкин.

Биз Twitterда