Коронавирус хавфи туғилганда нима қилиш керак? – Косонсойда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

 
5 февраль куни Косонсой туманидаги "Косонсой” чегара божхона постида "Халқаро аҳамиятга эга Хитой Халқ Республикасида кенг тарқалган юқумли касаллик (Коронавирус) нинг кириб келиши хавфи туғилганда тегишли хизматлар ва идораларга ҳамда раҳбарларга ахборот етказиш, юзага келган хавфни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда ҳаракатланиш" мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
 
 
Наманган вилояти ҳокими – вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғи Хайрулло Бозоровнинг 2020 йил 31-январдаги FM-2 сонли бўйруғига асосан ўтказилган ўқув машқларида вилоят фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ветеринария ва божхона бошқармаларининг, санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг фаол иштироки юқори баҳоланди.
 

Биз Twitterда