Юртдошларни хориждан олиб келишга 20 та чартер рейс ташкилланди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги юртдошларимизни хориждан қайтариш учун яна 20 та чартер рейсларни амалга оширади.
 
 
8 июндан 21 июнгача чартер рейслар жадвали тузилган бўлиб, уни Коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси тасдиқлаган.
Унга биноан хорижий мамлакатларга 20 та парвоз амалга оширилади. Жумладан, 11 та рейс Россия шаҳарларига: 8 та Москвага, биттадан Екатеринбург, Қозон ва Новосибирскка. Шунингдек, Дубай, Истанбул, Сеул, Тель-Авив ва Римга рейслар амалга оширилади.
Римга қўйилган рейс ҳақида кейинроқ эълон қилинади.
 
Рейслар жадвали:
8-14 июнь
8 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
9 июнь. Тошкент — Сеул — Тошкент
9 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
11 июнь. Тошкент — Новосибирск — Тошкент
12 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
12 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент
13 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
14 июнь. Тошкент — Дубай — Тошкент
15−21 июнь
15 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
15 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент
16 июнь. Тошкент — Тель-Авив — Тошкент
16 июнь. Тошкент — Дубай — Тошкент
17 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
19 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент
19 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
19 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент
20 июнь. Тошкент — Қозон — Тошкент
21 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
21 июнь. Тошкент — Екатеринбург — Тошкент

Биз Twitterда