Истанбулда Жаҳон туризм форуми бўлиб ўтмоқда!

2017 йил 16 февраль куни Истанбул шаҳрида йирик халқаро анжуман – Жаҳон туризм форуми иш бошлади. Бу ҳақда Туркия Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.
16-18 февраль кунлари бўлиб ўтаётган Жаҳон туризм форумида 3 мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан 20 га яқин мамлакатнинг туризм вазирлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов, сиёсатчилар, жаҳон туризм бозорида ўзининг ўрнига эа бўлган туристик компания ва фирмаларнинг вакиллари, соҳа инвесторлари, жамоачилик вакиллари, олимлар, мутахассислар ҳамда соҳани ёритувчи журналист ва экспертлар қатнашмоқда.
Жаҳон туризм форуми халқаро туризм соҳасида ўз ўрнига эга соҳа вакилларини жамлаш мақсадида 2014 йилда ташкил этилган. Форум доирасида 1 йил давомида 1 та глобал ва 3 та минтақавий анжуман амалга оширилмоқда ва бу йил учинчи бор ўтказилаётган форумда ҳам соҳа вакиллари, сармоядорлар ва сиёсий доира вакилларини бир жойда учраштириш мақсад қилинган.
Форумда туризм индустриясида тадбиркорлик, дам олиш даврида шоппинг, саломатлик туризмининг истиқболлари, дунёда машҳур шахсларнинг сафар таасуротлари, тўй ва маросимлар туризми, янги ишлаб чиқилган туристик маршрутлар, халқаро спорт мусобақалари ва тадбирлари, туризм соҳасида ижтимоий тармоқлар ўрнини кенгайиши, гастрономия туризми ва саёҳатчи фото суратчилик сингари кўплаб қизиқарли ва долзарб масалалар кўриб чиқилмоқда.
Тадбирда ўз маърузалари билан қатнашаётган иштирокчилар орасида Facebook асосчиси Ранди Цукерберг, Буюк Британия собиқ Ташқи ишлар вазири Девид Милибенд, Буюк Британия собиқ Ички ишлар вазири Жек Строу, Яндекс бош директори ва асосчиси Аркадий Волож, Швециянинг энг катта туризм танитиш офиси Visit Stockholm бош директори Томас Андерссон ва ижтимоий тармоқларда ўзининг иллюзион видеолари билан машҳур бўлиб кетган Зак Кинг бор.
Форум доирасида туризм вазирлари йиғилиши, туризм соҳасидаги етакси компания ва фирмаларнинг раҳбарларининг анжумани, бизнес форумлар, саёҳат блоггерлари учрашуви ўтказилади.

Биз Twitterда