"Ёшлар инсонийликка зид ғояларга қарши" – Уйчида ёшлар билан маърифий учрашув ўтказилди

Миссионерлик ва прозелитизм инсониятнинг тинч ва фаровон ҳаёти, миллатлар аҳиллиги ва ҳамжиҳатлиги учун катта хавф туғдирадиган иллатлардир. Шунинг учун бундай ёт ғояларга нисбатан ёшларда тўғри ва тўлиқ тушунчани шакллантириш шу куннинг долзарб вазифасидир. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Вилоят ҳокимлигининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти томонидан Уйчи туманидаги спорт коллежида “Миссионерлик ва прозелитизм: мазмун ва моҳият” мавзусида мулоқот ташкил қилинишидан ана шундай мақсад назарда тутилди.
 
 
Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакили Муроджон Абдураззақов, Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдураҳмонов, Уйчи тумани бош имоми Абдумалик Абдурайимов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Тоҳиржон Исматуллаевлар мавзу юзасидан батафсил сўз юритдилар. Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Тадбирда, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, таълим муассасаси раҳбарлари, ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар иштирок этдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Биз Twitterда