Ёпиқ матбуот билан ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди

Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Ўзбекистонда кенг кўламли ўзгаришлар шароитида фуқаролик жамиятнинг ривожланиши” мавзусида мунозара клуби ташкил этилди. Мунозара жонли эфир орқали “Севимли”, “Му5” каналларида намойиш этилмоқда.
 
 
Жонли мунозарада спикер сифатида иштирок этаётган АОКА раиси Комил Алламжонов бугунги кун оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳақида фикр билдирди.
У бугунги матбуотимизга эркин, очиқ деб баҳо берди ва орқага йўл йўқ эканлигини айтмоқда. Унинг айтишича, “Ёпиқ матбуот билан ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди“. Бу худди лего ўйинчоқларини ясаётганда ўртада қолиб кетадиган бўшлиққа ўхшайди. Бундай бўшлиқ устига ислоҳотларни қуриб бўлмайди, дейди.
Алламжонов ислоҳотларни бир киши эмас, балки минг киши, яъни журналистларнинг ўткир нигоҳи кузатиб боргани маъқул, дея фикр билдирди.

Биз Twitterда