Ереванда Матбуот уйи ёнди

Ереван марказидаги Матбуот уйида ёнғин юз берди. Бу бинода ўнлаб газеталар таҳририяти ва бир қатор телекомпанияларнинг таҳририятлари жойлашган. Бу ҳақда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
 
“18 январь куни соат 11:47да 911 қутқарув хизмати навбатчилик пультига   Еревандаги Матбуот уйи биринчи қаватида ёнғин чиққани ҳақида сигнал келиб тушди. Воқеа жойига тўртта ёнғинни бартараф этиш гуруҳи ва қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича тезкор вакиллар етиб боришди", - дейилад ташкилот сайтига қўйилган хабарда.
Ҳозирча ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот йўқ. Жароҳатланган ҳақида ҳам хабар тушмади.

Биз Twitterда