Аброр Алижонов Наманган вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази директори этиб тайинланди

Аброр Алижонов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директорининг 2020 йил 25 февралдаги 131-л сонли буйруғига кўра, РШТЁИМ  Наманган вилояти филиали  директори этиб тайинланди. У мазкур лавозимда муқаддам фаолият юритган Рустам Солижонович Юнусовнинг ўрнини эгаллади.
 
 
Маълумот ўрнида, Аброр Алижонов 1980 йилда Учқўрғон туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. У "47-Қўғай" сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати ҳисобланади.

Биз Twitterда