2 ҳоким, 5 ҳоким ўринбосари... 43 мансабдор Мажбурий меҳнатга йўл қўйгани боис жазоланган

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йил пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхатини эълон қилди.
 
 
Унга кўра, иккита ҳоким, бешта ҳоким ўринбосари,  5 нафар мактаб директори 15 та банк бошқарувчиси, умумий ҳисобда 43 та мансабдор шахс жазоланган.
"2019 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилди. Айбдорлар, айниқса мансабдор шахсларга қатъий жазо чоралари кўрилди", дейилади вазирлик хабарида
Биргина 2019 йил мисолида олиб қарайдиган бўлсак, айнан пахта терими мавсумида бир қанча мансабдор шахслар мажбурий меҳнатга жалб қилиш ва теримчиларга меҳнат шароитларини яратмаганлик учун жаримага тортилган. Уларнинг қаторида 3 нафар туман ҳокими, 15 нафар туман ҳокими ўринбосарлари, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларда туман молия, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, ирригация, тиббиёт, кадастр бўлимлари, банк идоралари, Сувоқава ДУК, Ободонлаштириш бошқармалари, “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши, фермер хўжаликлари раҳбарлари бор.  Бундан ташқари йўл қўйган камчиликлари сабаб 2 нафар туман ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
 
 

Биз Twitterда