119 минг долларни Косонсойдан Қирғизистонга олиб чиқиш нега керак бўлди?

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валюта қимматликларининг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди.
 
 
Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган “Хонқўрғон” маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро “А.Э.” томонидан 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистон Республикасига олиб чиқилишининг олди олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биз Twitterда