Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига Наманган вилоятида етиштирилган гилоснинг 17,8 тонна миқдоридаги навбатдаги партияси етказилди.
Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.
Наманган гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.