Екатеринбургда Наманган-Свердловск бизнес форуми бўлиб ўтди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов бошчилигидаги Наманган вилояти ишбилармонлари ва тадбиркорлари делегацияси ҳамда Свердловск вилояти ишбилармон доиралари иштирокида Наманган-Свердловск бизнес форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Урал Савдо-Саноат палатасида бўлиб ўтган форумда икки вилоят ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди.
 
 
Форум ишида Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Хатамов, Сверловск вилояти қишлоқ хўжалик саноати комплекси истеъмолчи бозори вазири Дмитрий Дегтярев, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Василий Козлов, Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари масъуллари, икки вилоят давлат идоралари вакиллари ҳам иштирок этдилар.
 
 
 Наманган-Свердловск бизнес форуми доирасида ўтказилган вилоят маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда B2B учрашувлар давомида вилоятимизнинг қатор корхоналари маҳсулотлари россиялик ҳамкорлар эътиборини тортиб, ҳамкорлик келишувларига имзо чекилди. Булар орасида Наманган вилоятининг Art Soft Holding компанияси билан Свердловск вилоятидаги “Текстура” савдо уйи ўртасида момиқ сочиқлар етказиб бериш бўйича имзоланган қиймати 10 миллион доллардан зиёд шартномани алоҳида қайд этиш мумкин.
 
 

Биз Twitterда