"GM UZBEKISTAN": таклифлар олинди. Энди навбат амалий ишга

Article
“GM Uzbekistan” компанияси 2017 йилнинг 25 январидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлаганди.  Сўровнома 2017 йилнинг 3 февралига қадар давом этиб, ўз ниҳоясига етди.
Ҳозир қабул қилинган барча таклиф ва тавсияларни таҳлил қилиб чиқилмоқда. Унга асосан компания ўз фаолиятини такомиллаштириш бўйича режа-дастур қабул қилишни режалаштирилмоқда. Таклиф сифатида юборилган кенгроқ доирадаги муаммолар кўриб чиқиш учун мамлакат раҳбариятига юборилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўйилганди.

Биз Twitterда