Наманганлик Ғофур Жамолов Ортиқхўжаевга ўринбосар этиб тайинланди

 
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди. 
Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимга ҳозирга қадар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ғофур Жамолов тайинланди. 
Ғофур Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган, мутахассислиги иқтисодчи-менежер. 1997 йилда Наманган саноат технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Биз Twitterда