Наманганлик қўл жанги устаси Нозима Умарова – жаҳон кубоги соҳиби!

 
МИНСК / VodiyMedia / – 13-15 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида қўл жанги бўйича Европа чемпионати ҳамда жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Жаҳон кубоги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида гиламга чиққан наманганлик Нозима Умарова, 70 кгча бўлган вазнда биринчи ўринни қўлга киритиб, жаҳон кубоги соҳибига айланди.
 
PHOTO: Финал баҳси  Нозима Умарова / Анна Устимко
 
Финалда Нозима Умарова 24 ёшли россиялик спортчи, қўл жанги бўйича Россия кубоги-2020 соҳиби Анна Устимкога қарши баҳс олиб борди. Жангнинг биринчи бўлимида ташаббус бироз рақиб томонида бўлди, бироқ тажриба ва маҳорат борасида устунликка эга бўлган Нозима якунда ғалаба қозонди.
 

Биз Twitterда