Breaking news
Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади
Макка ва Мадинада Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов Наманган инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди
Свердловскнинг Сысерть шаҳрида Наманган Савдо уйи очилади
Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегациянинг Наманганга ташрифи дастури доирасида вилоятимизга келган Урал давлат академик рус халқ хори Тўрақўрғонда катта концерт берди. 
 
 
76 йиллик тарихга эга ушбу коллектив, Россиянинг энг таниқли мусиқий гуруҳларидан бири ҳисобланади. Лондон, Париж, Москва каби дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларига концерт дастурлари билан гастрол қилган Урал давлат академик рус халқ хори ижросидаги анъанавий рус халқ куй-қўшиқлари вилоят санъатсеварларига ажойиб туҳфа бўлди.
 
 
Тўрақўрғондаги Маданият саройида бўлиб ўтган концертни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Свердловск губернатори Евгений Куйвашев ҳам томоша қилишди.
 

Биз Twitterда