Свердловск делегацияси Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев раҳбарлигида Наманган вилоятига расмий ташриф билан келган делегация аъзолари “Паҳлавон” мажмуасида ташкил этилган вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишишди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Меҳмонлар енгил саноат, текстил, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, машинасозлик, қурилиш материаллари саноати, фармацевтика, чарм-поябзал саноати каби соҳалардаги вилоятнинг илғор компаниялари стендларини айланишди.
 
 
 
Кўргазма билан танишиш жараёни икки вилоят ишбилармон доиралари вакилларининг B2B форматдаги учрашувлари билан давом этди.
 
 

 

Биз Twitterда