10 июндан Наманган давлат университети ва  Урал давлат тиббиёт университети ҳамкорликдаги қўшма тиббиёт факультетига қабул жараёнлари бошланди 

2019 йил сентябрь ойида Наманган давлат университети ва  Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультети фаолиятини бошлаган эди. 2019-2020 ўқув йили якуни бўйича факультетнинг 1-курсини 150 нафар  талаба битирди. 
 
 
Вилоят ҳудудига юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш мазкур факультет фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади. Факультетга вилоятда кадрларга бўлган мавжуд талабларни пухта ўрганган ҳолда қабул квоталари белгиланган. 
 

2020-2021 ўқув йилида даволаш иши, стоматология, педиатрия иши ва фармацевтика йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш учун талабалар қабул қилинади. 
 

Факультетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида, рус тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон олий давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда университетнинг Урал давлат тиббиёт университети билан қўшма таълим дастурлари асосида амалга оширилади. Таълим муддати йўналишларда келиб чиқиб 5-6 йил. Талабалар 1- ва 2-курсларни НамДУда 2, 3-курсдан 5-6-курсгача УДТУда сабоқ оладилар. 
 

10 июндан қўшма тиббиёт факультетига абитуриентларда аризаларни қабул қилиш жараёнлари бошланди. 
Таълим йўналишлари ва ўринлар:
Даволаш иши     50 (2+4)
Педиатрия      50 (2+4)
Стоматология     25 (2+3)
Фармацевтика     25 (2+3)
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати
10 июндан 22 августга қадар.
Керакли ҳужжатлар:
Паспорт нусхаси
(рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган ҳолда)
Аттестат ёки димлом нусхаси 
(рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган ҳолда)
Эътибор бери муҳр ва штамплар ҳам рус тилига таржима қилинган бўлиши керак!
Ҳужжатлар қабули - nammedical.uz  сайти орқали амалга оширилади. 
Таълим шакили: кундузги
Таълим тури контракт: Контракт 
Контракт миқдори: Таълим йўналишларига қараб белгиланади.
Алоқа телефонлари: +998999721884, +998993210607
Битирувчиларга ҳар иккала олий таълим муассасасининг дипломини оладилар. Мазкур диплом икки давлат учун амал қилади.

Биз Twitterда