"Асакабанк" Фарғона водийсидаги илк инновацион банк хизматлар марказини Чортоқда очди

22 ноябрь куни Чортоқ туманида инновацион банк хизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди ва унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 
 
 
Бугунги кунда молия муассасалари имкониятларини янада кенгайтириш, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш, соҳага илғор халқаро технологияларини жорий қилиш, банкни молиявий барқарор ва рақобатбардош муассасага айлантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
 
 
Очилиш маросимида сўзга чиққан банкнинг Наманган вилояти филиали бошқарувчиси Шерзодбек Ҳасанов барчани қутлар экан, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш “Асакабанк”нинг асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлаб ўтди.
 
 
“Асакабанк”нинг вилоят филиали томонидан очилган Марказ мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг Филиалда очилган ҳисоб-варақлари орқали ҳисоб-китоб, касса, кредит, банк картаси, халқаро пул ўтказмалари, омонат ва уларга тенглаштирилган банк амалиётлари, шу жумладан масофадан туриб банк хизматлари ҳамда Низомда белгилаб берилган банк хизматларини кўрсатади.
 
 
 
 
Бундан ташқари, Марказда туну кун ишловчи 24/7 шаҳобчаси очилиб, барча турдаги пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи - замон талабларига мос банкоматлар ўрнатилди. Яъни марказ яқинда жорий этилган, ҳар жиҳатдан қулай ва кўп функцияли “Хумо” ҳамда “UzCard”, “MasterCard”, “Maestro”, “VISA карталарини қабул қилувчи банкоматлар билан таъминланди.
“Асакабанк” Чортоқ чакана хизматлар кўрсатиш марказининг фаолият бошлаши муқим иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилди.

Биз Twitterда