Жамият

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти янада такомиллаштирилади

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти янада такомиллаштирилади

Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 6 декабрдаги “Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 862-сонли қарори билан, вилоят ҳокимлигида мавжуд ахборот хизматига қўшимча равишда 2 штат бирлигидан иборат Ахборот хизмати шўъбаси ташкил этилди.


Инсонпарварликнинг олий намунаси

Инсонпарварликнинг олий намунаси

“Президентимизга мингдан минг раҳмат. У кишининг меҳрибонликлари туфайли оилам бағрига қайтдим. Энди ҳалол меҳнат билан ўзимни оқлашим керак. Жамиятга фойдали инсон бўлишни истайман”, дейди Ўктамжон Жўраев.


Наманган чинакам тоза ҳудудга айланади

Наманган чинакам тоза ҳудудга айланади

Бугунги кунда ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хонадонлар қамрови даражаси вилоят бўйича 48 фоизга етгани, бу рақам ўтган йил билан солиштирганда 11 фоизга ортгани қайд этилди.


Мадҳия мадҳ этилган кун

Мадҳия мадҳ этилган кун

Тадбирга Ибрат мактаби ўқувчилари ўзларининг шеърий чиқишлари билан кўтаринкилик бағишладилар. Шоир Зиёвиддин Мансурнинг мадҳия ҳақидаги мадҳияси гулдурос қарсакларга кўмилди. Жаҳон чемпионлари бўлган наманганлик спортчиларнинг шоҳсупаларда туриб мадҳияни куйлаш ҳиссиёти ҳақидаги фикрлари тадбир иштирокчиларини тўлқинлантирди. Ёш истеъдодли санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.


Наманган ва Хиросима ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Наманган ва Хиросима ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамовнинг шаҳар мэри Кадзуми Мацуи билан музокараларида инвестициявий лойиҳалар, илғор технологияларни жорий этиш, илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.


Наманган – Япония бизнес форуми ҳамкорликнинг янги уфқларини очади

Наманган – Япония бизнес форуми ҳамкорликнинг янги уфқларини очади

Япониянинг илғор технологик компаниялари билан ҳамкорлик қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновацион ёндашувлар бўйича тажрибаларни Наманганда жорий этиш масалаларида музокара олиб борилди.


"China Construction" компанияси Намангандаги қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этади

“China Construction Sausum Co., Ltd” компанияси тижорат ишлари бўйича директори Чжао Чуньсяо бошчилигидаги делегация билан бўлган учрашувда ушбу компаниянинг Наманган вилоятидаги йирик қурилишлар – Namangan city лойиҳаси, Нанай сайёҳлик зонаси, Юксалиш ҳудудидаги йўлдош шаҳарча лойиҳаларида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.


Қонунлар устувор бўлган жойда давлат ҳам кучли бўлишини тарихнинг ўзи исботлаб келади

Қонунлар устувор бўлган жойда давлат ҳам кучли бўлишини тарихнинг ўзи исботлаб келади

Яхши маълумки, жамият барқарорлигини сақлаш ҳамда тараққиётга эришишнинг ягона омили бу – конституцион ҳуқуқларнинг тўла таъминланишидадир. Адолат бор жойда, қонунлар устувор бўлган ерда давлат ҳам кучли бўлишини тарихнинг ўзи исботлаб келади


Наманганда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносиб нишонланди

Наманганда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносиб нишонланди

2019 йил бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам Наманган вилояти учун том маънода баракали ва омадли келди. Хирмонлар кўкка юксалиб, халқ дастурхони ноз-неъматга тўлди. Бу йил вилоятда 237 минг тоннадан ортиқ ғалла, 195 минг тонна пахта, 820 минг тонна сабзавот, 273 минг тонна картошка, 80 минг тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари, 274 минг тонна мева, 115 минг тонна узум, 1600 тоннадан ортиқ пилла, 147 минг тонна гўшт, 691 минг тонна сут, 605 миллион донадан ошиқ тухум тайёрланди.


Наманган Президент мактаби: Орзулар ушаладиган, истаклар чекланмайдиган маскан

Наманган Президент мактаби: Орзулар ушаладиган, истаклар чекланмайдиган маскан

6 декабрь куни Наманган шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида бугун наманганликлар учун том маънода буюк сана эканлигини таъкидлаб ўтди.


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш – устувор вазифа

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш – устувор вазифа

Наманган шаҳри, Ишонч маҳалласи Ёнғоқзор кўчасида истиқомат қилувчи Зайнаб Абдуллаева ҳам вилоят раҳбаридан эҳтиёжмандлар учун ажратилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сўраб мурожаат қилди. Унга айни пайтда бундай типдаги уйлар қурилмаётгани, мурожаати шаҳар ҳокимига йўналтирилиб, имтиёзли асосда – 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шарти билан 2020 йилда эҳтиёжи таъминланиши маълум қилинди.


Болажонларимиз мукаммал шароитларда вояга етиши муҳим аҳамиятга эга

Болажонларимиз мукаммал шароитларда вояга етиши муҳим аҳамиятга эга

МТМда табиий газ мавжуд бўлсада, болалар учун бериладиган овқатларнинг ўчоқда тайёрланаётгани, кунлик озиқ-овқат рациони бўйича йўл қўйилган камчиликлар, унинг қайдни юритишда пала-партишликлар ҳақли равишда эътирозга сабаб бўлди.


"Ҳозирча ҳаракатланиб туринг, насиб қилса оёққа ҳам турасиз": Наманган вилояти ҳокими ногиронлиги бор аёлга аравача совға қилди

Олти йил аввал остеохондроз касалига чалиниб, кейинчалик диск чурраси сабабли ўтган йилдан бери оёқлари ишламай қолган 64 ёшли Ҳанифахон Умаровага ногиронлик аравачаси совға қилган вилоят ҳокимининг, “Ҳозирча аравачада ҳаракатланиб туринг, сабр билан муолажа қиламиз, насиб қилса оёққа ҳам турасиз” деган сўзлари онахоннинг кўнглини кўтарди.


Билимсиз тараққиёт бўлмайди: Хайрулло Бозоров чекка ҳудудлардаги мактаблар ҳолати билан танишди

Билимсиз тараққиёт бўлмайди: Хайрулло Бозоров чекка ҳудудлардаги мактаблар ҳолати билан танишди

“Билимсиз тараққиёт бўлмайди” деб қайд этган вилоят ҳокими, аниқ фанларни пухта ўзлаштирмасдан, ахборот технологиялари ҳамда хорижий тилларни ўрганмасдан бугунги куннинг етук кадрлари бўлиб имконсиз эканини таъкидлади.


Наманган вилояти ҳокими Бозоров Мингбулоқ туманида кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг муаммоларини ўрганди

Наманган вилояти ҳокими Бозоров Мингбулоқ туманида кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг муаммоларини ўрганди

“Аввал қиладиган ишларни тезкорлик билан белгилаб олишимиз керак. Коммунал таъминотни тўла йўлга қўйишимиз лозим бўлади. Биноларни таъмирлаш ишларини уй-жой мулкдорларининг ширкати ҳамда хонадон эгалари билан биргаликда ҳал қиламиз” - деди вилоят ҳокими.


Сайёр қабул: 1 миллиард сўмлик кредит, 37 гектарлик ёнғоқзор ёҳуд 5,5 млн. сўмлик ёрдам

Сайёр қабул: 1 миллиард сўмлик кредит, 37 гектарлик ёнғоқзор ёҳуд 5,5 млн. сўмлик ёрдам

Шерзод Каримов 1 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам сўради. Тадбиркор кредит олиш учун гаровга етарли иншооти борлигини маълум қилди. Унга кредит ажратилишида Инфинбанк вилоят филиали томонидан тезкор ёрдам кўрсатиладиган бўлди.


Юксак матонат ва кучли ирода соҳиблари байрами кўтаринки руҳда ўтди

Юксак матонат ва кучли ирода соҳиблари байрами кўтаринки руҳда ўтди

Имконияти чекланган инсонларни алоҳида тоифалаш нотўғри деб ҳисоблайман аслида. Дунё бўйича статистикаларга назар соладиган бўлсак, ҳар ўн кишидан бир киши имконияти чекланган ҳисобланади. Бундай ҳолатда олдимизда турган асосий вазифа имконияти чекланган инсонларнинг жамият ичида ўзларини тўла рўёбга чиқариб, хотиржам ҳаёт кечиришлари учун имконият яратиш, шунга мослаштирилган инфратузилма ва тизимларни жорий этиш холос.


Наманган вилоятида газ босими бир кечада беш баробарга кўпайтирилди

Наманган вилоятида газ босими бир кечада беш баробарга кўпайтирилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан вилоятда газ ва электр таъминотида узилишлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида сўз олган Мамадалиев, газ тақсимлаш станцияларидан чиқиш босими 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси беш баробар кўпайтирилиб, 1 атмосферага етказилганини, бу кўрсаткични 3 атмосферадан ошириш бўйича босқичли ишлар амалга оширилаётганини билдирди.


Наманганда электр таъминотида чекловлар тўхтатилди

Наманганда электр таъминотида чекловлар тўхтатилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан вилоятда газ ва электр таъминотида узилишлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида сўз олган Ҳусаинов, вилоят ҳудудида аҳолига электр энергияси таъминотида чекловлар тўхтатилганини қайд этиб, узилишлар фақат авария ҳолатларида рўй бериши мумкинлигини таъкидлади.


Эртадан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгариш: чекловлар кескин камаяди. Туркманлар бизга

Эртадан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгариш: чекловлар кескин камаяди. Туркманлар бизга "ток" сотишни бошлашди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республика электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди.


Биз Twitterда