"Ҳозирча ҳаракатланиб туринг, насиб қилса оёққа ҳам турасиз": Наманган вилояти ҳокими ногиронлиги бор аёлга аравача совға қилди

Аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ечимини топиш учун Мингбулоқ туманида ўрганиш олиб бораётган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Тўпсада маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор фуқаро Ҳанифахон Умарова хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Олти йил аввал остеохондроз касалига чалиниб, кейинчалик диск чурраси сабабли ўтган йилдан бери оёқлари ишламай қолган 64 ёшли Ҳанифахон Умаровага ногиронлик аравачаси совға қилган вилоят ҳокимининг, “Ҳозирча аравачада ҳаракатланиб туринг, сабр билан муолажа қиламиз, насиб қилса оёққа ҳам турасиз” деган сўзлари онахоннинг кўнглини кўтарди.
 
 
Халқ розилигини сиёсатда бош мақсад қилган Муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорчилик сўзлари билан Ҳанифахон онанинг қўллари дуога очилди.

Биз Twitterда