COVID-19га қарши энг кўп эмланганлар – Наманган ва Фарғона вилоятларида

 
Кеча юртимизда 132 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 3,5 миллион дозадан ошди.
 
29 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132185 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 76074 нафарни,
2-босқич эмланганлар 24954 нафарни,
3-босқич эмланганлар 31157 нафарни ташкил қилди.
 
Айни кунгача мамлакатимизда жами 3541442 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 2074701 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1199541 нафарни,
3-босқич эмланганлар 267200 нафарни ташкил қилди.
 
29 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (15210 доза),
Наманган вилояти (15078 доза),
Қашқадарё вилояти (12480 доза),
Тошкент вилояти (12220 доза),
Фарғона вилояти (11480 доза),
банд қилди.
 
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 426156 доза,
Фарғона вилоятида 406030 доза,
Андижон вилоятида 394690 доза,
Самарқанд вилоятида 323644 дозани ташкил қилмоқда.
 
Эмлаш жараёнлари давом этади.

Биз Twitterда