Наманганда электр таъминотида чекловлар тўхтатилди

Наманган вилояти ҳудудида аҳолига электр энергияси таъминотида чекловлар тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори ўринбосари Сайфиддин Ҳусаинов маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан вилоятда газ ва электр таъминотида узилишлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида сўз олган Ҳусаинов, вилоят ҳудудида аҳолига электр энергияси таъминотида чекловлар тўхтатилганини қайд этиб, узилишлар фақат авария ҳолатларида рўй бериши мумкинлигини таъкидлади.
 
 
Бундай ҳолатларни бартараф этиш учун тезкор тузатув мутахассислари сони 1,5 баробарга оширилгани билдирилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қошида иш олиб бораётган ишонч телефонларини қайта эслатган Сайфиддин Ҳусаинов, истеъмолчи билан тезкор алоқани ўрнатиш мақсадида келгуси ҳафтадан узлуксиз ишлайдиган “Call centre” ишга туширилаётганини маълум қилди.

Биз Twitterда