Болажонларимиз мукаммал шароитларда вояга етиши муҳим аҳамиятга эга

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Минбулоқ тумани ҳудудидаги халқ билан мулоқот ҳамда муаммоларни ўрганиш жараёнида Довдуқ маҳалласидаги 53-сонли мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишди.
 
 
50 ўринга мўлжалланган ва тўлиқ имкониятда ишлаётган маскандаги иссиқлик таъминоти ва шароитлар қониқарли баҳоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
 
МТМда табиий газ мавжуд бўлсада, болалар учун бериладиган овқатларнинг ўчоқда тайёрланаётгани, кунлик озиқ-овқат рациони бўйича йўл қўйилган камчиликлар, унинг қайдни юритишда пала-партишликлар ҳақли равишда эътирозга сабаб бўлди.
 
 
Бу борада тегишли мутасаддиларга вазиятни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
 
 
Келажак эгалари бўлган болажонларимиз мукаммал шароитларда вояга етиши давлатимиз ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. Зотан Муҳтарам Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўла қамраб олиш бўйича сўнгги икки йилда қилинган улкан ислоҳотлар буни талаб қилади. Наманган вилояти бўйича ҳам бу қамров даражасини 50 фоиздан ортиришга эришилди.

Биз Twitterда