Ўзбек журналисти Жаҳон Журналистлар Конференциясида Ўзбекистон номи қораланишига йўл бермади!

 
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Дунё Журналистлари Конференцияси бўлиб ўтаётгани ҳамда унда Ўзбекистондан ягона вакил, vodiymedia.uz раҳбари Дилмурод Жумабоев иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Конференция очилишига қадар бўлган кунлар оралиғида дунёнинг 20 га яқин электрон ва босма ОАВлари билан vodiymedia.uz ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилгани ўзбек матбуотининг дунё ахборот маконида ўз ўрнини янада кенгроқ топишига асос бўлиши шубҳасиз!
Кеча, 3 апрель куни Сеулда, Корея Матбуот марказида конференциянинг очилиши бўлиб ўтди.
Дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 100 га яқин халқаро журналист иштирок этаётган конференция очилишида Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ан Чон Ги иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.
 
Дилмурод Жумабоев ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ан Чон Ги
 
Сўзга чиққанлар орасида Кореядаги “Чосун Дейли” (Chosun Daily) газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ву Сук Кеннет Чой ўз нутқида дунёда инсон ҳуқуқлари бўйича материал ёзилиши керак бўлса, эътиборга олиниши керак бўлган мамлакатларни мисол қилиб келтираётиб, “Шимолий Корея, Гонгконг, Тибет, ёки бўлмаса Ўзбекистон” деган иборани ишлатганига қарши Дилмурод Жумабоев томонидан ҳақли эътироз билдирилди ва натижада айни дамда Корея Журналистлари уюшмаси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритувчи Ву Сук Кеннет Чой ўз сўзини қайта қайта изоҳлашга, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммо кескин эмаслигини такрорлашга, ҳамда Ўзбекистон номини бу контекстда ишлатгани учун узр сўрашга мажбур бўлди...
 
Қуйида конференциядан олинган видеони томоша қилинг. (1:41:00-1:48:00 оралиғига диққат)
 

Биз Twitterда