"Икки жаҳон қуёши – Увайс Қараний" китоби чоп этилди

Ислом оламида буюк тобеий, тасаввуфда увайсия тариқати асосчиси, Пайғамбар алайҳиссаломга ғойибона ошиқ бўлганларнинг сардори сифатида ўчмас из қолдирган сиймолардан бири Увайс Қаранийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган чексиз муҳаббати, ҳадис илмида тутган ўрни, тасаввуфий қарашларини ўз ичига олган “Икки жаҳон қуёши – Увайс Қараний” китоби босмадан чиқди.
Абдуллатиф Аллоқулов ва Жамолиддин Каримов муаллифлигида “Vodiy Media” нашриётида чоп этилган ушбу китоб, китобхонларда Увайс Қараний ҳақида илмий тасаввурнинг шаклланишига, ибрат намунаси ўлароқ унинг ота-онага ҳурмат, Ватанга муҳаббат, илмга чанқоқлик, ростгўйлик, ҳалоллик, камтарлик ва бошқа кўплаб асл инсоний фазилатлари билан ўзларини комил инсон сифатида такомиллаштиришларига яқиндан ёрдам беради.

Биз Twitterда