Норин кўприги қачон очилиши маълум бўлди

 
Туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда Норин дарёси устидан ўтган Фарғона ҳалқа йўли кўпригининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирган Норин туман ҳокими Дилмурод Қодиров, кўприкнинг 1 ноябргача очилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Норин туманини вилоят маркази билан боғлаб турувчи мазкур кўприк жорий йилнинг 22 апрелидан бошлаб янгидан қурилаётганлиги ҳисобига туман аҳолиси Андижон вилояти орқали Наманган шаҳрига қатнаётган ва бу ҳолат аҳоли учун  қийинчиликлар туғдираётган эди.

Биз Twitterда