Наманган вилояти ахборот ва киберхавфсизлик бўйича Республикада биринчи ўринни эгаллади

Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди. Куни кеча 2020 йил III чораги бўйича мониторинг натижалари эълон қилинди. 
 
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари орасида Наманган вилояти ҳокимлиги энг юқори баллни тўплаб, мазкур рейтингда 87,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
 
 
Барча 116 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида эса учинчи поғонадан жой олди. 
 
 
Мониторингда давлат органларида ахборот коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришдаги ташкилий масалалар - дастурлар, расмий сайтлар, техник тадбирлар, кадрлар тайёргарлиги ва бошқа тадбирлар, ахборот тизимлари - жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базаси ахборот хавфсизлиги, инфратузилма - интернет, компьютерлаштириш, ахборотлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар рейтингли баҳоланади ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар бериб борилади.
 
Таъкидлаш жоиз, жорий йил бириняи ярим йиллиги якунлари бўйича вилоят ҳокимлиги кўрсаткичи 83,9 фоизни ташкил этиб, ҳокимият органлари ўртасида 1-ўрин, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида 4-ўриндан жой олганди.
 © vodiymedia 

Биз Twitterда