Самарқанд вилоятида "блогер" 4 йилга қамалди

 
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида танқидий материал эълон қилиш билан ташкилотларни қўрқитиб, пулини олган “блогер” 4 йилга қамалди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят нашри stv.uz хабар берди.
Жорий йилнинг май-июль ойларида Булунғур деҳқон бозори» МЧЖ фаолияти ҳақида 3 та материал тайёрлаб, уларни оммага эълон қилмаслиги учун бозор маъмуриятидан пул талаб қилади ва ўз номига очилган пластик картага 980 минг пул тушириб берилишига эришади.
“Адолатфуруш блогер” шунингдек «Булунгуртумангаз» корхонасидан ҳам 300 минг сўм талаб қилиб, шантаж қилишга ўтади.
Мазкур фуқаро, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси иккинчи қисми а-банди билан айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Биз Twitterда