Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусига юлдузлар ва жамоат арбоблари лаббай деб жавоб беришди

Наманган вилоят ҳокимлиги короновирусига қарши кураш чора-тадбирлари доирасида аҳолига турли услубларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Шу ўринда кўчалардаги осма тарғибот воситаларидаги чорловлар муҳим аҳамият касб этади. 
 
 
Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Наманган шаҳри кўчаларига таниқли инсонлар, “Манчестер Юнайтед” жамоасисининг собиқ юлдузи, айни пайтда “Навбаҳор” жамоасидаги бош мураббий бўлиб ишлаётган Андрей Канчельскис, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, “Анамед” клиникаси раҳбари, Олий мажлис Сенати аъзоси Носирбек Абдуллахонов, таниқли актёр ва депутат Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон 24 телеканали мухбири, таниқли журналист Ўғилой Болтабоеваларнинг чақириқлари билан баннерлар ўрнатилди. Унда “Халқимиз саломатлиги учун барчамиз жавобгармиз! Коронавирусдан сақланиш учун ҳимоя ниқобисиз жамоат жойларига чиқманг” сўзлари акс этган.
Барчадан тавсияларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
 
 
 
 

Биз Twitterда