МИБ: ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛГАН

 
Жорий йилнинг 22 июль куни фуқаро Раҳимжон Пўлатов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган видеомурожаат юзасидан
2020 йил 22 июль куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро Р.Пўлатов ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат йўллаган. Унда “E-IJRO AUKSION” орқали савдога чиқарилган Чортоқ тумани, Кароскон ШФЙ, Боғ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қурилиш ости майдони 2723.86 кв.метр, фойдали майдони 162.17 кв.метр, 6 хонадан иборат бўлган бино-иншоотни 394.075.836 сўмга сотиб олгани, бироқ шу кунга қадар мазкур мулк олиб берилмаётгани кўрсатиб ўтилган.
Мазкур видеомурожаат, унда билдирилган фикрларни ўрганиш мақсдида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан Ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ўрганиш мобайнида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 26.03.2019 йилдаги қарздор “Фазо ёғдуси” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар “Стройбетон сервис Чортоқ” МЧЖ, Маматқулов Носиржон Тухтасинович ва Иброхимов Акмалжон Ахмедовичлардан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фойдасига жами 391.002.324 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Чортоқ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ижро ҳужати бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига 28.06.2019 йилда келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки ҳисобланган Чортоқ тумани, Короскон ШФЙ, Боғ МФЙ, М.Отажанов кўчасида жойлашган қурилиш ости майдони 2723,86 кв. метр, фойдали майдони 162.17 кв.метр, 6 хонадан иборат бўлган “Асфалт ишлаб чиқариш заводи” бино-иншооти давлат ижрочиси томонидан хатланган.
 
 
Хатланган мол-мулклар “E-IJRO AUKSION” савдо майдончаси орқали фуқаро Р.Пулотов томонидан 398.056.400 сўмга сотиб олган ва 21.05.2020 йилда № ОА 0610-000028-сонли “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги баённома расмийлаштирилган.
Фуқаро Р.Пўлатов томонидан сотилган мол-мулк ҳисобидан тўланган 394.075.836 сўм пул маблағлари “Электрон-онлайн аукционларини ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 26.05.2020 йилда Бюронинг Чортоқ туман бўлими депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаро Р.Пўлатов томонидан “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги баённома кечикиб олинганлиги сабабли мол-мулкларни қабул қилиб олиш юзасидан Бюронинг Чортоқ туман бўлимига 08.06.2020 йилда мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 08.06.2020 йилдаги суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш тўғрисидаги ажримига асосан ижро ҳужжатининг Чортоқ тумани, Короскон ШФЙ, Боғ МФЙ, М.Отажанов кўчасида жойлашган қурилиш ости майдони 2723,86 кв. метр, фойдали майдони 162.17 кв.метр, 6 хонадан иборат бўлган “Асфалт ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотига қаратиш қисмининг ижроси 01.10.2020 йилга қадар кечиктирилган. Шу сабабли, онлайн савдоларида сотилган мол-мулкларни савдо ғолибига топширишнинг имкони бўлмаган.
Шундан сўнг, Бюронинг Чортоқ туман бўлими томонидан 11.06.2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризасига асосан фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 08.06.2020 йилдаги ажрими ушбу суд томонидан 22.06.2020 йилда бекор қилинган.
Бундан ташқари, қўшимча жавобгар А.Ибрахимов томонидан Учқўрғон туман маъмурий судига Бюронинг Чортоқ туман бўлимига нисбатан “Асфальт ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотини аукцион савдосига тақдим этиш юзасидан амалга оширилган ижро ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида шикоят қилганлиги сабабли, суднинг 13.07.2020 йилдаги дастлабки ҳимоя чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримига асосан бино-иншоотини топшириш-қабул қилиш жараёнини тўхтатиб туриш белгиланган.
                                                        МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Биз Twitterда