Наманган – Япония бизнес форуми ҳамкорликнинг янги уфқларини очади

Амалий ташриф билан Япония давлатида бўлиб турган Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов раҳбарлигидаги делегация ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ўзбек-япон муносабатларини мустаҳкамлаш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Хиросима префектураси губернатори Хидэхико Юзаки билан ўтказилган учрашув чоғида ҳар икки ҳудуд ўртасида кенг қамровли алоқаларни ўрнатиш хусусида сўз борди.
Япониянинг илғор технологик компаниялари билан ҳамкорлик қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновацион ёндашувлар бўйича тажрибаларни Наманганда жорий этиш масалаларида музокара олиб борилди.
2020 йилнинг февраль ойида Наманган – Япония бизнес форуми ўтказилади. Айни пайтда бу йирик тадбирга изчил тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Унга етакчи япон компанияларини таклиф этиш борасида Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси қизғин иш жараёнида эканлигини маълум қилинди. Хидэхико Юзаки, ушбу форумда Хиросима вакиллари ҳам фаол иштирок этишларини таъкидлади.

Биз Twitterда