Жамият

Президент: Жалолиддин Мангуберди - буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахру ғурури

Президент: Жалолиддин Мангуберди - буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахру ғурури

Давлатимиз раҳбари ҳайкалнинг хомаки нусхасини, унинг атрофдан кўринишини синчиклаб кўрди. Мазкур ёдгорлик маҳобатли бўлиши, узоқдан ҳам яққол кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидлади. 
Боғ учун мўлжалланаётган майдон мутасаддилар билан муҳокама қилинди.


Шавкат Мирзиёев: «Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик»

Шавкат Мирзиёев: «Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик»

Вилоятнинг ривожланиш даражаси орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот республика кўрсаткичидан 1,5 баробар, саноат маҳсулоти ва хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича эса 2 баробар паст. Ҳудудда 58 минг оила камбағаллик бўсағасида кун кечирмоқда. Шундан 856 таси ўта ночор аҳволда. Кўплаб одамлар ишлаш учун хорижга кетган. Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, Хоразмда 200 минг иш ўрни яратиш зарур.


Депутат  халқнинг ҳақиқий ишонган вакилига айлана олмас экан, у ҳеч ким эмас

Депутат  халқнинг ҳақиқий ишонган вакилига айлана олмас экан, у ҳеч ким эмас

“Депутат халқнинг ҳақиқий ишонган вакилига айлана олмас экан, у ҳеч ким эмас”, - дейди Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Аброр Алижанов. Бу йил 40 ёшни қарши оладиган депутатни, янги авлод ноибларидан десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Креатив фикрловчи, вазиятга тезкор ёндашув, тезкор таҳлил – айнан унинг харакатерига мос фазилатлардир. У сайловларда ғолиб чиққанидан кейиноқ, ўз сайловчилари билан мустаҳкам алоқа ўрнатди. 


Ҳиндистон ва Ўзбекистон ёқилғи энергетика комплексида ҳамкорликни ривожлантиради

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ёқилғи энергетика комплексида ҳамкорликни ривожлантиради

Учрашувда “Ўзатом” агентлиги делегациясининг шу йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг АЭС қурилиши бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда давлат ядровий-энергетика дастурини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ушбу мамлакатга қилинган сафар якунлари бўйича эришилган келишувлар муҳокама қилинди.


Наманганда йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Наманганда йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Наманганда йигитларнинг дастлабки гуруҳи муддатли ҳарбий хизматга кузатилди. Тадбирда сўзга чиққан Шарқий ҳарбий округ қўшинлар қўмондони ўринбосари, полковник С.Бойбобоев, Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камолов ва бошқалар томонидан мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.


Ўзбекистон ва Тожикистон катта Ҳисор каналини тозалашга киришди

Ўзбекистон ва Тожикистон катта Ҳисор каналини тозалашга киришди

Умумий ҳисобда тахминан 18 километр жой ахлат ва қулаган дарахтлардан тозалаш режалаштирилган. Катта Ҳисор каналини тозалаш ишлари 8 март куни бошланди. Ҳисор қишлоғидан канал боши - Сино туманидаги Душанбе дарёсига қадар ишлар давом этмоқда. Каналнинг 3 километр жойи тозаланди.


Поп туманида

Поп туманида "Ватанпарварлик фестивали" бўлиб ўтди

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида ватанга бўлган чексиз муҳаббат туйғусини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар доирасида Наманган вилояти ёшларининг Поп туманидаги N-сонли ҳарбий қисмда ўтказилган “Ватанпарварлик фестивали” тадбирига ташрифи ташкил этилди.


Меҳрибонлик уйлари – доимий эътиборда

Меҳрибонлик уйлари – доимий эътиборда

Хайрулло Бозоров Меҳрибонлик уйидаги кутубхона, компьютер синфи, тўгараклар, “Рўзғор мактаби” фаолияти, ётоқхоналар, ошхона ва спорт залларида болаларга яратилган шароитларнинг ҳолати билан ҳам танишди.  Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига вилоят ҳокимлиги томонидан тўгараклар фаолиятини янада кучайтириш учун қўшимча замонавий тикув машиналари ҳамда мусиқий ансамбль учун техник жиҳозлар олиб бериладиган бўлди. Шунингдек, болалар учун республикамиз тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилади.


Ўзбекистон махсус кучлари Тожикистонда қўшма машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон махсус кучлари Тожикистонда қўшма машғулотлар ўтказади

Махсус жангчилар зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қурол ёрдамида икки давлат чегарасидаги шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилиши керак бўлади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийларининг илк қўшма машғулотлари 2018 йил сентябрда Тожикистондаги «Чоррух-Дайрон» ўқув маркази базаси ва «Нурафшон» полигонида бўлиб ўтган. 2019 йил сентябрда эса икки давлат ҳарбийлари Наманган вилоятидаги «Ғурумсарой» полигонида шартли террорчиларни йўқ қилиш бўйича малакаларини оширган эди.


Рақамли Тошкент лойиҳаси – у нимани кўзда тутади?

Рақамли Тошкент лойиҳаси – у нимани кўзда тутади?

Кейинги йилларда дунёда “рақамли шаҳар” концепцияси оммалашмоқда. Шу тажрибадан келиб чиқиб, “рақамли Тошкент” тизимини жорий этиш, уни икки йил давомида синовдан ўтказиб, бошқа ҳудудларга эса тайёр дастурий таъминотларни етказиб бериш режалаштирилмоқда. Тақдимотда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 600 дан ортиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланган. Аммо ушбу йўналишда қилинаётган ишлар ҳали ҳам етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.


Ер участкалари ажратишда қандай муаммолар бор?

Ер участкалари ажратишда қандай муаммолар бор?

Ернинг ҳар қаричи — олтинга тенг. Шу боис, инсон яшаши, ризқ топиши, турмушини фаровон қилиш учун ундан унумли фойдаланмоғи лозим. Бу унинг ўзи учун ҳам, халқ ва давлат учун ҳам катта манфаат келтиради. Аммо бугун айрим ҳудудларимизда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, улардан хўжасизларча фойдаланиш, ер участкаларини ажратишда коррупция ҳоллари учраб турибди. Оммавий ахборот воситаларида, айниқса, ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган кўплаб мақолаларда аҳоли айнан соҳадаги қонунбузарликлардан норози экани ва бу ечимини кутаётган долзарб масалага айлангани кўриниб турибди.


Сардор Умурзоқовнинг номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Сардор Умурзоқовнинг номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари –  Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Сардор Умурзоқовнинг номзодини маъқулладилар.
Таъкидланишича, қабул қилинган қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга юборилди.


Учқўрғонда Марказий Осиёдаги энг олди диагностика маркази октябрда фойдаланишга топширилади

Учқўрғонда Марказий Осиёдаги энг олди диагностика маркази октябрда фойдаланишга топширилади

“7,3 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан қуриб битказиладиган ушбу замонавий диагностика маркази, Марказий Осиёдаги энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган халқаро CAP сертификатига эга ягона марказга айланади”, деб таъкидлади учрашув чоғида Kanimed Sağlık Çözümleri A.Ş компанияси президенти Филиз Эрдоған Марашлиоғлу.
Диагностика марказида 750 дан зиёд турдаги таҳлилни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади. Вилоят туманларида ҳамда Наманган шаҳрида ишга тушириладиган таҳлил йиғиш нуқталари орқали бир куннинг ичида таҳлил натижалари аниқланиб, телеграм орқали мижозларга етказиб берилади.


Наманганда Япония таълими тажрибасининг илғор жиҳатлари амалиётда қўлланилмоқда

Наманганда Япония таълими тажрибасининг илғор жиҳатлари амалиётда қўлланилмоқда

Делегациямиз аъзолари, хусусан, Токио профектурасидаги 5 та обьектда бўлишган эди. Токионинг Накано ҳудудидаги “Nakano City, Kamisaki Kindergarten” мактабгача таълим ташкилоти, Накано ҳудудидаги “Kita – Nakano Junior High School” ўрта мактаби, “Nakano Musashidai” бошланғич мактаби, Сугинами ҳудудидаги “Suginami Junior High School” давлат аралаш мактаби ҳамда “Shin - Kyokushinkai” хусусий каратэ мактабидаги амалий жараёнлар вакилларимизда қизғин таассуротлар қолдирган, айни пайтда турли даражадаги учрашув-мулоқотлар ҳам самарали ўтган эди.


Ўзбекистонда шажарани аниқлайдиган экспертиза тури жорий этилади

Ўзбекистонда шажарани аниқлайдиган экспертиза тури жорий этилади

Ўзбекистонда Y-хромосома орқали инсонларнинг генетик келиб чиқишини, шажарани аниқловчи янги экспертиза тури жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Республика суд экспертиза марказининг лаборатория мудири Дилобар Аҳмедова 5 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.


Наманганда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди

Наманганда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 15 нафар хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди»

Олтиариқ тумани 120 миллион долларлик экспорт қиляпти. Тошкентдагидек саноат объектлари, коммуникация уларда йўқ. Пойтахтда зарур инфратузилма бор! Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди. Энди туман раҳбарлари тадбиркорликни ривожлантириб, тадбиркорларни айланма маблағлар билан таъминлаб, экспортига кўмаклашиб, улар билан манзилли ишлаши керак. Сизлар ўзгармас экансиз, вазият ўзгармайди


Наманганлик Дилафрўз Азимова ва Олимахон Тожибоева Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар

Наманганлик Дилафрўз Азимова ва Олимахон Тожибоева Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 март куни эълон қилинган қарори билан ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизлар муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар.
Тақдирланганлар орасида Наманган вилоятининг икки вакили – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси Азимова Дилафрўз Аламхон қизи ва Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Тожибоева Олимахон Икромжон қизи ҳам бор.


Наманган кардиология маркази Австриянинг 10 миллион долларлик кредити асосида модернизация қилинади

Наманган кардиология маркази Австриянинг 10 миллион долларлик кредити асосида модернизация қилинади

6 март куни Наманган вилояти ҳокимлигида вилоят кардиология марказини модернизация қилиш бўйича Австриянинг “AME International GmbH” компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди.


Наманганда отинойилар меҳнатлари муносиб эътироф этилди

Наманганда отинойилар меҳнатлари муносиб эътироф этилди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тизимида отинойилар инстититутни ташкил этилиши ва уларга расмий мақом берилиши жамиятимиз ҳаётида муҳим бурилиши ясади десак муболаға бўлмайди. Вилоятдаги барча ФҲДЁ бўлимларига отинойиларнинг келин-куёвлар билан бўладиган суҳбатларга бириктирилгани ва улар ўтказаётган суҳбатлар оилаларни мустаҳкам бўлишида хизмат қилмоқда. Шунингдек, отинойиларнинг оилаларда ажримларни олдини олиш, нотинч оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар билан ишлаш  борасида амалга ошираётган ишлари ҳам эътирофга сазовордир. 


Биз Twitterда