Поп туманида "Ватанпарварлик фестивали" бўлиб ўтди

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида ватанга бўлган чексиз муҳаббат туйғусини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар доирасида Наманган вилояти ёшларининг Поп туманидаги N-сонли ҳарбий қисмда ўтказилган “Ватанпарварлик фестивали” тадбирига ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирга вилоятимизга “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси орқали олиб келинган ёшлар, ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларнинг фарзандларидан иборат 130 дан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этдилар. 
 
 
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Шарқий-харбий округ кўмондони Лутфулло Бузруковлар иштирок этиб ёшларга эсдалик совғалари тақдим этдилар.
 
 

Биз Twitterда