Ўзбекистон кубоги наманганлик мерганларга насиб этди

 
7-10 август кунлари “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Наманган шаҳар ўқув-спорт клуби ўқ отиш тирида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги финал босқичи бўлиб ўтди.
 
 
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 10-18 ёш ораси жами 126 спортчи ( 59 нафар ўғил болалар ва ўсмирлар, 47 нафар қизлар) иштирок этди.
 
 
Тўрт кун давом этган ҳаяжонли беллашувлар натижасида 1-ўринни Наманган вилояти жамоаси, 2-ўринни Тошкент вилояти жамоаси ва 3-ўринни Андижон вилояти жамоаси эгалладилар.
 
 
Бугун бўлиб ўтган мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари ҳамда мутлоқ ғолиб - Наманган вилояти жамоасига Ўзбекистон кубоги топширилди.
Тақдирлаш маросимида Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Қорабоев, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Биз Twitterда