Тайёрига айёрлик эмасми?

  Баъзан одамлар етарли маълумот ёки тушунчага эга бўлмаганликлари учун ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича ваколати йўқ идора ёки айрим “устамон” кишиларга  мурожаат қилишади. Афсуски, уларнинг  ташвишларини аритадиган ёки масалани хал этишга мутасадди ташкилотлар мутлоқо бошқа бўлиб чиқади. Жумладан, Наманган шаҳридаги  педагогика коллежи собиқ ётоқхонасидаги 9-хонадонда  истиқомат қилувчи  Ибрагимовлар фарзандлари Билолхон Эгамбердиевга азоб бераётган дард бўйича тиббиёт ходимлари қолиб, ижтимоий тармоқлардаги номи чиққан ижодкорлардан нажот сўрашади.

    Ваҳоланки, Билолхоннинг яқинлари на шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига, на вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассисларига учраган эмаслар. Кам таъминланган оилалар доимо эътиборда туради. Улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Аммо Ибрагимовлар докторлардан эмас, “элпарвар” кишилардан ёрдам кутишади. Бу эса   фейсбукдаги навбатдаги номага асос бўлиб хизмат қилади.

  Масала бири бир Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси аралашуви билангина  ўз ечимини топди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров, бошқарма бош педиатри Нуриддин Қаҳҳаров ва бир гуруҳ мутахассислар Иброҳимовлар хонадонига бориб, беморни обдон тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқ ташҳис қўйлишига эришиш ва самарали даволаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига имтиёзли йўлланма берилади.

  Айни кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган миннатдорчиликларда гўёки блогер халоскор сифатида қайд қилинмоқда. Ажабо,  муаммони ҳал этган бошқа-ю, раҳмат эшитган бошқа. Бу тайёрига айёрлик эмасми?

Абдуллажон Ғозиев.

Биз Twitterда