Соғлом турмуш тарзи: Ҳокимдан ёшларга шахсий ўрнак

Расмда: Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов
 
Наманган шаҳрида  «Ёшлар ойлиги»  ва «30 июнь – Ёшлар куни» доирасида «Келажакни соғлом ёшлар бунёд этади!»  шиори остида «Ёшлар – тур» веломарафони ўтказилди.
Велоспортчилар 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. 500 нафардан зиёд олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ва коллеж ўқувчилари, профессионал ва ҳаваскор спортчилар билан бирга мазкур веломарафонда Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
 

Биз Twitterда